АҚШ Сапармурод Ниёзов ўлимидан сўнг Туркманистонда ҳокимият алмашуви тинч ва барқарор амалга ошишига умид билдирди.

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиë бўйича ëрдамчиси Ричард Баучер Ашхободга ўзаро муносабатларнинг янги даврини бошлашни таклиф этди. С.Ниëзовнинг дафн маросимида қатнашган Р.Баучер Ашхободда Туркманистон президенти вазифасини вақтинчалик бажараëтган Қурбонгули Бердимуҳаммедов билан учрашди.