Грузия энергетика вазири Ника Гилаури ўз мамлакати Туркиядан 800 миллион куб метр газ сотиб олишини маълум қилди.

Унинг айтишича, 2007 йилда сотиб олинадиган газ Озарбойжондаги Шоҳденгиз конидан Туркияга жўнатилиши керак бўлган газнинг бир қисмидир. Грузиянинг 2007 йилдаги эҳтиёжларини қоплайдиган келишув Грузия президенти Михаил Саакашвилининг Туркияга сафаридан кейин имзоланди. Грузия нархи ошиб бораётган Россия газига муқобил манбаларни ахтармоқда.