Исроил БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эронга санкция жорий этиш ҳақидаги резолюциясини олқишлади.

Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт бу резолюция “Эроннинг ядровий дастурига путур етказишда ижобий натижалар бериши”ни айтди. Исроил ташқи ишлар вазири ҳам резолюцияни маъқуллар экан, Эронга нисбатан кескинроқ чоралар кўришга чақирди.