Тожикистонда ҳарбий олий ўқув юрти раҳбари генерал Ҳакимшо Ҳафизовни ўлдиришда айбланган икки шахс устидан суд ҳукми ўқилди.

Судланувчилардан Комилжон Ботиров ўлим жазосига ҳукм қилинди, Комилжон Ҳусайновга эса 30 йиллик қамоқ жазоси белгиланди. Суд хулосасига кўра, “судланувчилар Ҳ.Ҳафизовни 1998 йилда полковник Маҳмуд Худойбердиев режалаштирган давлат тўнтаришини қўллаб- қувватламагани учун” ўлдирган.