Бугун Ахшободда Туркманистон Халқ Маслаҳати мажлиси бўлиб ўтади.

Сешанба куни ўтказилиши кутилаётган йиғилиш кун тартибига президент Сапармурот Ниёзовнинг ўлимидан кейин мамлакатнинг сиёсий келажаги масаласи қўйилган. Икки ярим мингдан ортиқроқ вакилдан иборат Халқ Маслаҳатининг мамлакат президентлик сайловлари кунини белгилаб, унда қатнашажак номзодларни аниқлаб олиши кутилмоқда. Туркманистонни 21 йил бошқарган ва авторитар ҳукмдор номини қозонган Сапармурот Ниёзов ўтган пайшанба куни вафот этди.