Ҳаж зиёратини адо этиш учун Макка шаҳрига 1,5 миллион мусулмон келди.

Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун 9,6 минг тиббиёт ходими сафарбар қилинган, Макка ва Мадина шаҳарларида 21 та кўчма дала госпитали қурилган. Ҳаж ибодати чоғида террорчилик ҳужумларининг олдини олиш ва тиқилинч юз бериб, одамлар бир-бирининг оёғи остига қолиб кетишига йўл қўймаслик учун қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилгани айтилмоқда.