Бағдодда мина ўрнатилган уч машина портлаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одам яраланди.

Ироқ хавфсизлик кучларининг билдиришича, шиа мусулмонлари яшовчи ҳудудда бир дақиқалик танаффус билан содир этилган бу портлашлар учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.