Сешанба куни бундан икки йил аввал Жанубий Осиёнинг 12 мамлакатига ҳамла қилган цунамининг 220 мингдан ортиқ қурбони хотирланди.

2004 йилнинг 26 декабр куни Ҳинд Океани тубида рўй берган 9 баллик зилзила оқибатида, улкан тўлқинлар океан соҳилларидаги шаҳарларга келиб урилган эди. Сешанба куни тўфондан омон қолганлар фалокат қурбонлари дафн этилган оммавий қабрларни зиёрат қилиди ва бошқа маросимларда қатнашди. Индонезиянинг Ачех вилояти цунамидан энг катта зарар кўрган, у ерда қурбонларнинг учдан икки қисми ҳалок бўлган эди.