Қирғизистон расмийлари мамлакат шимолида 26 декабрда рўй берган ер қимирлаши оқибатида олти мингга яқин уй қисман вайрон бўлганини маълум қилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили Арстон Мўминқулов зилзила натижасида қурбонлар йўқлигини айтди. Қирғизистон Сейсмология маркази ходимларининг билдиришича, Рихтер ўлчови бўйича кучи етти баллни ташкил қилган зилзила эпицентри пойтахтдан 140 километр узоқдаги Қўчқор қишлоғида бўлган.