Қирғизистоннинг мухолифатдаги “Ислоҳотлар учун” ҳаракати аъзолари парламентдаги ҳукуматпараст депутатлар янги конституцияга ўзгартириш киритишга уринаверса, норозилик намойиши ўтказиши тўғрисида огоҳлантирди.

Президент Қурманбек Бақиевга хайриҳоҳ депутатлар яқиндагина қабул қилинган конституцияга ўзгартириш киритиш орқали ҳукумат аъзолари ва бош вазирни тайинлаш ҳуқуқини президентга қайтариб бериш таклифини илгари сурмоқда. Мухолифат вакили Муродбек Мукашев агар бу ҳаракатлар давом этаверса ва мамлакатни Жаҳон банкининг HIPC дастурига қўшиш режаси маъқулланса, унда мухолифат келаси йил бошида норозилик намойишини бошлашини маълум қилди.
“2007 йил январь ёки февраль ойларида биз амалдаги конституцияни ҳимоялаш ва Қирғизистоннинг HIPC дастурига қўшилмаслиги талаби билан сиёсий ҳаракатлар бошлаш тўғрисида режа тузмоқдамиз”, - деди М.Мукашев.