Россия Бош прокуратураси ўзининг Интернет саҳифасида тарқатган хабарномада айтишича, ЮКОСнинг собиқ ходимлари, жумладан ширкатнинг собиқ бошқарувчиси Леонид Невзлиннинг Россия Федерал хавфсизлик хизматининг собиқ ходими Александр Литвиненконинг ўлимига алоқадорлиги тергов қилинмоқда.

Бош прокуратура хабарномасига кўра, “Россия фуқаролари ҳаёти ва соғлигига қасд қилиш билан боғлиқ жиноятларга” Невзлиннинг алоқадорлигига ишора қилувчи далиллар тўпланган.