АҚШ Президенти Жорж Буш ўзининг маслаҳатчилари билан Ироқдаги стратегияни ўзгартириш эҳтимолларини муҳокама қилиш учун учрашади.

Бушнинг Техасдаги ранчосида ўтказилиши режаланган учрашувда Миллий хавфсизлик кенгаши аъзолари, жумладан, яқинда тайинланган мудофаа вазири Роберт Гейтс, давлат котиби Кондолиза Райс ва вице президент Дик Чейниларнинг қатнашиши кутилмоқда. Оқ уй тарқатган хабарга кўра, Жорж Буш янги йил бошида “Ироқдаги янги стратегия” бўйича чиқиш қилишни режалаштирган.