Айни пайтда, Туркманитон мухолифати ўтган шанба куни бедарак йўқолган Нурберди Нурмамедовни озод қилишга чақирувчи баёнотни эълон қилиди.

Туркманистоннинг Бирлашган демократик кучлари ҳаракати Нурмамедовни президентликка номзод этиб кўрсатган. Бошқа мухолифат гуруҳлари – Республикачилар ҳамда Ватан партиялари Туркманистон Марказий банкининг собиқ раиси Худойберди Ўрозов номзодини илгари сурди. Туркманистон расмийлари мухолифат номзодларини рўйҳатга олгани йўқ.