Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Озарбайжонда журналистларга қарши зўравонлик ҳолатларидан хавотир билдирди.

Ташкилотнинг Бокудаги вакилатхонаси раҳбари Робин Сииуорд жорий йилда сўз эркинлиги билан боғлиқ нохуш ҳодислар ва “журналистларга нисбатан ҳужумлар кескин кўпайганини” таъкидлади. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Озарбайжон расмийларини журналистларни ҳимоя қилиш ва уларнинг ишлаш ҳуқуини таъминлаш борасида тезкор чораларни кўришга чақирди.