Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий Кобулга икки кунлик ташрифи давомида Афғонистон президенти Ҳомид Карзай, ташқи ишлар вазири Додфар Спанта ва бошқа расмийлар билан учрашиши кутилмоқда.

Афғонистонда “Толибон” ҳаракати ҳокимиятдан ағдарилгандан сўнг Эрон ўз қўшниси билан ҳамкорликни тобора мустаҳкамлаётгани айтилмоқда.