Ироқ Миграция ишлари вазирлиги вакили Ҳамдия Аҳмаднинг “Рейтер” ахборот агентлигига айтишича, сўнгги бир ой мобайнида мамлакатнинг 100 мингга яқин фуқароси ўз юртини тарк этган.

Жорий йилда эса 423 минг ироқлик ўз уйини ташлаб кетган. Шиаларнинг Самаррадаги қадамжоларида февраль ойида юз берган қўпорувчиликлар мамлакатда мазҳаблараро уруш авж олишига сабаб бўлган ва қочқинлар кўпайишига олиб келган.