Кеча Туркманистон Марказий сайлов комиссияси 11 февралда ўтказиладиган президентлик сайловларига кўрсатилган олти номзодни расман рўйҳатга олди.

Сайлов комиссияси, шунингдек, барча сайлов округларига президентлик сайловига тайёргарлик ишларини бошлашни буюрди. Туркманистон президентилигига мамлакатни вақтинчалик бошқараётган Қурбобнгули Бердимуҳаммедов, Нефт ва минерал бойликлар вазирининг ўринбосари Эшонгули Нуриев, Ободон шаҳар ҳокими Ўразмурод Гаражаев, Туркманбоши шаҳар ҳокими Аширниёз Поманов, Дошўғиз вилояти ҳокими ўринбосари Омониёз Отажиков ва Қорабекаул тумани ҳокими Муҳамматназар Қурбоновлар номзод этиб кўрсатилган. Марказий сайлов комиссияси раиси Мурод Қарриев сайловларда Қурбобнгули Бердимуҳаммедовнинг ғалаба қозониши учун “қўлидан келганча ҳаракат қилишини”, чунки у, яъни Бердимуҳаммедов президентликка “лойиқ номзод” эканини таъкидлади. Туркманистоннинг авторитар президенти Сапармурот Ниёзов 21 декабр куни вафот этди.