Беларус Бош вазири Сергей Сидорский Россия билан газ нархи борасидаги мунозараларда маълум силжишларга эришилганини маълум қилди.

Россиянинг давлатга тегишли “Газпром” ширкати Минск 1 январдан бошлаб газ учун янги, икки баробарга оширилган нархни тўлашга рози бўлмаса, Беларусга газ оқиб борадиган қувур жумрагини беркитиб қўйишидан огоҳлантирган. Минск эса, ўз навбатида, Беларусга газ етказиб бериш тўхтатиладиган тақдирда, Россиядан Ғарбий Европага газ оқиб ўтадиган қувурларлардан газни тортиб олиш билан таҳдид қилган. Россиядан Европага оқиб келадиган газнинг тахминан 20 фоизи Беларус орқали ўтади.