Сомали Бош вазири барча фуқаролар, жумладан жанггари гуруҳлар аъзолари ва уларнинг бошлиқларига 5 январга қадар ўз қуролларини топшириш ҳақида буйруқ берди.

Али Муҳаммад Геди қуролларини топширган исломий жангчилар амнистия қилинишини билдирди. Сомали ҳукумати ҳарбийлари ва уларнинг эфиопиялик иттифоқчи кучлари исломий жангчиларни улар назорат қилаётган охирги шаҳар Кисмаюдан сиқиб чиқарганидан сўнг Бош вазир Али Муҳаммад Геди шу баёнотни эълон қилди.