Таиланд ҳарбийлари тайинлаган ҳукумат пойтахт Банкокда содир этилган портлашлар исломий гуруҳлар эмас балки ҳокимиятдан четлатилган сиёсатчилар томонидан уюштирилганига ишора қилди.

Бош вазир Сураюд Чуланонт уч одам нобуд бўлган, 38 нафари яраланган ҳужумни уюштирган шахслар номини айтмади. Бироқ у ҳокимиятдан четлатилган сиёсатчиларга ишора қилди. Сентябр ойида ҳокимиятдан ағдарилган собиқ Бош вазир Таксин Шинаватра янги йил кечаси содир этилган портлашларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди.