1 январ куни юзлаб ироқлик суннийлар мамлакат собиқ президенти Саддам Ҳусайн осиб ўлдирилганига норозилик намойиши ўтказдилар.

Мазкур намойиш Саддам Ҳусайн 2003 йил декабрида АҚШ қўшинлари томонидан қўлга олинган Бағдод шимолида жойлашган “Ад-Давр” қишлоғида бўлди. Улар Саддамнинг қатл этилишида шиа сиёсатчиларини айблаб, қасос олиниши ҳақида огоҳлантирдилар: “Баас партияси раҳбарияти номидан биз ўз раҳбаримиз, араб миллати раҳбари, ватан мужоҳиди Саддам Ҳусайнга нисбатан қилинган адолатсизликни, ушбу жиноятни қоралаймиз. Биз севикли қаҳрамонимиз учун қасос оламиз”, – дея баёнот берди маросим қатнашчиларидан бири.
Тикрит шаҳрида эса Саддам Ҳусайн ўлганига таъзия билдирувчи одамлар учун ўнлаб чодир ўрнатилди. Инсониятга қарши жиноятлар содир этганлик айби билан 30 декабр куни осиб ўлдирилган Саддам Ҳусайннинг жасади у туғилиб ўсган жой яқинидаги “Ал-Авжа” қишлоғига дафн қилинди.