Афғонистон полиция бошқармасидан олинган хабарга қараганда, толиблар Фараҳ вилоятидаги бир туман полицияси бошлиғини ўғирлаб кетган.

Ўзини Толибон ҳаракати вакили, деб таништирган шахснинг айтишича эса, ички ишлар бўлими бошлиғидан ташқари яна 9 полиция ходими ўғирланган. Бироқ расмийлар бу хабарни инкор этмоқда. Полиция бўлими биносига ўт қўйилган.