НАТО расмийлари Афғонистонда ўтказилаётган ҳарбий амалиётлар давомида тинч аҳоли орасида талофат имкон қадар кам бўлиши учун бор имконият ишга солинаётганини билдирди.

НАТО матбуот хизмати ходими Ричард Нугининг айтишича, коалиция кучларининг Афғонистонда ўтган йил давомида амалга оширган ҳарбий амалиётлари чоғида тинч аҳоли вакиллари орасидаги қурбонлар сони кўп бўлган. НАТО жорий йилда бундай нохуш воқеалар рўй бермаслиги олдини олиш мақсадида чоралар кўрмоқда.