“The Wall Street Journal” нашрига интервью берган Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий ҳукуматда қолиш нияти йўқлигини билдирди.

Унинг таъкидлашича, Ироқдаги нотинч вазият, сиёсий майдондаги ўйинлар, мазҳаблараро зиддиятлар бош вазир фаолиятига тўсқинлик қилмоқда. Аммо у Ироқда тинчлик ўрнатилишига умид қилаётир. Ироқ бош вазири тўрт йиллик муддатга сайланади. Нурий ал-Маликий етти ой аввал бош вазир лавозимида иш бошлаган эди.