Афғонистон президенти Ҳомид Карзай 4 январь куни Покистон бош вазири Шавкат Азиз билан учрашди.

“Афсуски, Афғонистон ва Покистон яқинлашиш ўрнига бир-биридан узоқлашиб бормоқда. Икки қўшни, бир-бирига яқин бўлган давлатлар муносабатларининг таназзулга юз тутаётгани ачинарли ҳолдир”, - деди Ҳ.Карзай.
У Покистоннинг икки давлат чегарасига тўсиқ ўрнатиш ва миналаштириш режасига яна бир бор эътироз билдирди. Бунга жавобан Покистон бош вазири ўз ҳукумати икки давлат фуқароларининг чегарадан ноқонуний ўтишини тўхтатиш мақсадида бошқа чоралар ҳам кўраётганини билдирди.