“Толибон” ҳаракати раҳбари Муҳаммад Умар “Ал-Қоида” етакчиси Усама бин Лодин ҳақида 2001 йилдан буён ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.

Айнан 2001 йилда АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда толибларга қақшатқич зарба бериб, уларни ҳокимиятдан четлатган эди. “Рейтер” ахборот агентлигига электрон почта орқали йўллаган мактубида мулла Умар бин Лодин соғ-омон юрганига ишонч билдирган ва унинг ҳаққига дуо қилган. “Афғонистондан чет эл ҳарбийлари чиқарилмагунча, бу давлатда зўравонликлар давом этаверади”, - дейилади мулла Умарнинг мактубида.