Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида мамлакат президенти Ҳусни Муборакнинг Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт билан учрашуви кутилмоқда.

Айни пайтда Ғарбнинг етакчи давлатлари Исроил ва Фаластин ҳукуматларини ўзаро низоларга барҳам бериш, Яқин Шарқ минтақаси ва Ироқда тинчлик ўрнатилиши учун ҳисса қўшишга чақирмоқда. Ўтган ойда Исроил бош вазири айни масалалар бўйича Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан музокаралар олиб борган эди.