Исломий маориф, фан ва маданият ташкилоти Тошкентни Ислом оламининг 2007 йилги маданий пойтахтларидан бири, деб эълон қилди.

“Биз ҳар йили учта шаҳарни танлаймиз. Бири Африкадан¸ иккинчиси араб давлатларидан¸ учинчиси Осиëдан танланади. Биз Тошкентни Ислом оламининг 2007 йилдаги маданий пойтахтларидан бири сифатида белгиладик. Бу йил тўртта шаҳар бундай номга лойиқ топилди”, - деди ташкилот вакили Мустафо Зебоҳ.