НАТОнинг юқори лавозимли вакили Роберт Симмонснинг 13-14 декабрь кунлари Тошкентга қилган сафари чоғида Ўзбекистон ва НАТО ўзаро ҳамкорликни қайта тиклашга келишиб олгани маълум бўлди.

Келишувга кўра, Ўзбекистон НАТОдаги вакили ўрнини қайта тиклайди. Бу лавозимга Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчиси Эсон Мустафоев тайинланади. 2005 йилги Андижондаги намойишнинг қонли бостирилиши НАТО томонидан қоралангандан сўнг Ўзбекистон НАТО билан ҳамкорликни тўхтатиб қўйган эди. Айтилишича, НАТО Андижон воқеалари борасида мустақил халқаро тергов ўтказиш талабидан воз кечмаган.