Тўрт фаластинлик нобуд бўлди, 20 нафари яраланди.

Исроил ҳарбийларининг Иордан дарёси ғарбий соҳилидаги Рамаллоҳ шаҳрида кеча ўтказган амалиёти ана шундай оқибат билан тугади. Исроил қўмондонлигининг хабар қилишича, террорчиликда гумон қилинган 4 жанггари қўлга олинган. Бундан ташқари Хамас ва Фатх гуруҳлари тарафдорлари ўртасида бўлиб ўтган отишмалар чоғида икки фаластинлик ўлди ва бир неча нафари яраланди.