Ироқ расмийлари Саддам Ҳусайннинг икки мулозими қачон қатл қилиниши тўғрисида маълумот тарқатмаяпти.

Саддам Ҳусайннинг тутинган укаси Иброҳим ат-Тикритий ва Ироқнинг собиқ олий ҳаками Ауад ал-Бандарлар ҳам инсониятга қарши жиноят қилганликда айбдор топилиб, ўлим жазосига маҳкум этилган ва уларнинг қатли 4 январга белгиланган эди. Бироқ Ироқ расмийлари ҳукм ижроси кечиктирилишини эълон қилди.
Иброҳим ат-Тикритий ва Ауад ал-Бандар адвокатларининг вакили Бушра Халил бундай деди:
”Ҳимоямиз остидагилар билан учрашиб қайтганимиздан сўнг, электрон почта орқали Пентагонга хат йўллаб, Саддам Ҳусайнни қатл этиш чоғида юз берган ҳақоратомуз ҳаракатлар бўйича тергов якунига етмагунча, уларни Ироқ маъмурларига топширмай туришни сўрадик”.