"Дор остидаги Саддам Ҳусайн" - Ливияда ана шундай ҳайкал ўрнатиладиган бўлди.

Ливия ҳукумати бундай ёдгорликни Италия босқинчиларига қарши ўтган асрнинг 30-йилларида олиб борилган кураш қаҳрамони Умар ал-Мухторнинг ҳайкали ёнида ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ироқ собиқ президенти Саддам Ҳусайн қатл этилганидан сўнг Ливия давлат идораларида байроқлар туширилиб, кўнгилочар тадбирлар бекор қилинди.