Ғазо минтақасида турли фракцияларга тарафдор жангари гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувларда 3 киши ўлдирилди.

Бу зўравонлик Фаластин президенти Маҳмуд Аббос “Ҳамас”га қарашли хавфсизлик кучларини “ноқонуний”, деб эълон қилгандан сўнг рўй бермоқда. “Ҳамас” М.Аббоснинг бу баёнотини қоралаб, бунга жавобан ўз хавфсизлик кучлари сонини икки баробар оширишини эълон қилган.