Бразилия жануби-шарқида ёққан кучли жала оқибатида, тахминан, 50 одам нобуд бўлди.

Жала, асосан, Рио-де-Жанейро теграсидаги тоғли ҳудудларда яшовчи аҳолига жабр етказди. Унинг оқибатда келган сел эса кўплаб уйларни ювиб кетди. 15 мингдан ортиқ одам уйини ташлаб, қочишга мажбур бўлди. Рио-де-Жанейронинг аксар туманларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.