Сирли равишда Лондонда ўлган россиялик дипломат Игор Пономарёвнинг яқинлари унинг ўлими собиқ ФСБчи Александр Литвиненко ўлими билан боғлиқ, деб ҳисобламоқда.

Бу ҳақда Германияда чоп этиладиган “Фокус” журнали ёзди. Игор Пономарёв ФСБ нинг собиқ зобити Александр Литвиненко заҳарланган, деб тахмин қилинаётган сана – 1 ноябрдан икки муқаддам ўлган эди. 41 ёшли Пономарёвнинг яқинлари тахминича, у 31 октябр куни Лондонда Марио Скарамелла билан учрашишни режалаган. Скарамелла эса Литвиненко учун ахборот етказиши лозим эди, дейилмоқда. Россиялик дипломат Игор Пономарёв Россиянинг Халқаро денгиз ташкилотидаги вакили бўлиб ишлаган.