Ғазо минтақасида Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос ва унинг “Фатҳ” партияси минглаб тарафдорлари норозилик намойиши ўтказди.

Улар “Фатҳ”нинг мухторият ҳукуматини бошқараётган ХАМАС ҳаракатига қаршилигини қувватламоқда. Яқинда Маҳмуд Аббос ХАМАС томонидан полиция кучлари тузилишини ноқонуний, деб атаган ва бу кучларнинг ўзига бўйсунишини талаб қилган эди. Бунга жавобан эса ХАМАС айни кучлар таркибини икки баробарга кўпайтиришини маълум қилган.