Бағдод марказида Ироқ хавфсизлик кучлари ва қуролли гуруҳ ўртасида рўй берган тўқнашувда 50 жангари йўқ қилинди ва 20га яқини ҳибсга олинди.

Ироқ хавфсизлик кучларига АҚШ ҳарбийлари кўмакка келгани айтилмоқда. Бағдод полициясининг билдиришича, жангарилар пойтахтнинг Хайфа кўчасидаги ҳарбийлар назорат пунктига ҳужум қилгандан сўнг ўртада шиддатли отишма бошланган. БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ эса Бағдодда ўз ходимларидан бири ўлдирилиб кетилганини маълум қилди.