Индонезияда яна бир киши парранда гриппидан вафот этди.

Индонезия расмийларига кўра, 37 ёшли аёл мазкур вабо қурбони бўлган. Икки кун аввал ҳам шу мамлакатда 14 ёшли ўспирин вафот этган эди. Шу билан Индонезияда парранда гриппидан вафот этганларнинг сони 59 кишини ташкил этди. 2003 йилдан буён эса жаҳон бўйлаб 150 киши парранда гриппи қурбони бўлган.