Жорий ҳафта якунида Ироқ президенти Жалол Талобонийнинг Сурияга бориши режалаштирилмоқда.

Хабарларга кўра, Ироқ раҳбари Сурия президенти Башар ал-Ассад билан учрашиб, хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик борасида музокаралар олиб боради. Ироқ ва Сурия муносабатлари 26 йил аввал бузилган ва ўтган йилнинг ноябр ойида томонлар бир-бири билан дўстлик ришталарини қайта тиклашга тайёр эканлигини маълум қилган эди. Айни пайтда АҚШ ҳукумати Сурияни Ироқдаги террорчи гуруҳларга кўмаклашаётганликда айбламоқда. Бироқ Сурия бу иддаоларни рад этиб келмоқда.