Греция пойтахти Афинада жойлашган АҚШ элчихонасига ракета ҳужуми уюштирилди.

Натижада ҳеч ким жароҳатланмади, бироқ элчихона биносига зарар этди. Греция полициясига кўра, мамлакатдаги “Инқилобий кураш” исёнчилар гуруҳи ҳужум учун масуълиятни ўз бўйнига олган ва айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда. АҚШнинг Грециядаги элчиси Чарльс Риеснинг билдиришича, ҳужум уюштирилган пайт элчихонада одамлар бўлган, бироқ ҳеч кимга зарар етмаган.
“Мен воқеа рўй берган пайт у ерда бўлмаганман. Айни пайтда полиция ходимлари тергов ишлари олиб бормоқда ва далилларни тўпламоқда. Имкон қадар элчихона фаолиятини қайта тиклашга харакат қилмоқдамиз”, - деди АҚШнинг Грециядаги элчиси Чарльс Риес.