Ироқда исёнчи гуруҳларга қарши олиб борилган амалиётлар давомида камида 82 нафар жанггари қўлга олинган.

Улар орасида Ал Қоидага алоқадор шахсларнинг ҳам борлиги хабар қилинмоқда. Ироқ Мудофаа вазирлиги тарқатган хабарномада, шунингдек, Дияла шаҳрида икки мингта "Катюша" ракетаси қўлга туширилгани айтилади. Аммо, булар қачон амалга оширилгани билдирилмаган. Ўтган тунда Бағдод, Мосул, Басра ва Ироқнинг бошқа шаҳарларида содир этилган портлашлар оқибатида 26 одам ҳалок бўлди.