Покистондаги афғон қочқинлари лагерида рўй берган портлаш оқибатида тўрт киши нобуд бўлди, бир қанча одам жароҳатланди.

Расмийлар портлаш сабабларини ўрганмоқда. Пешавор вилояти полицияси қочқинлар лагерида бомба портлатилганини тахмин қилмоқда. Ҳозир Покистондан юз минглаб афғонистонлик қочқинлар бор. Уларнинг аксари мамлакатнинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудларида жойлашган лагерларида яшайдилар.