Афғонистон жанубида жанггариларга қарши амалга оширилган ҳужум пайтида бир нафар НАТО ҳарбийси нобуд бўлди, бир қанчаси яраланди.

НАТО кучлари ҳужуми оқибатида қанча жанггари йўқ қилингани маълум қилинмади. Айни пайтда, Қандаҳор вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани натижасида НАТО кучларининг икки ҳарбийси жароҳатланди.