Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов олти кунлик ташриф билан Хитойга борди.

15 январ куни у Хитой президенти Ху Цзинтао билан учрашди. Икки давлат раҳбарлари учрашуви чоғида “Дўстлик ва ҳамкорлик ҳақида”ги шартнома имзоланди. Икки давлат раҳбарлари мулоқоти чоғида ўзаро муносабатлар, хусусан иқтисодий ҳамкорликни юқори даражага кўтариш ҳақида келишувга эришилди. Шу ҳафта охирида Имомали Раҳмоновнинг Пекинда иш бошлаши кутилаётган Тожикистон-Хитой бизнес анжуманида иштирок этиши кутилмоқда.