Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев мамлакат конституциясига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига имзо чекди.

Янги қонунда давлат раҳбарининг ваколатлари кенгайиши назарда тутилган. Шунингдек, мазкур қонунга мувофиқ, Вазирлар маҳкамаси ва вилоят ҳокимларини тайинлаш ва ҳуқуқ тартибот органлари устидан назорат қилиш яна президент ваколатига ўтади. Бу эса декабр ойида конституцияга киритилган президент ваколатларини чекловчи аввалги ўзгартишлар бекор этилганини англатади. Қирғизистондаги “Ислоҳотлар учун” мухолифат альянси ва бир қатор инсон ҳуқуқлари ташкилотлари янги ўзгартишларга қарши чиққан эдилар.