АҚШнинг бир неча марказий штатларида ҳавонинг совуқ келиши оқибатида 30дан ортиқ фуқаро нобуд бўлди.

Оклаҳома, Миссури ва Канзас штатларида юз берган қор бўронидан жабрланганлар сони кўп бўлгани айтилмоқда. Тинимсиз ёмғир ёғиши оқибатида Техас штатининг айрим ҳудудларида сув тошқини рўй берди. АҚШ Об-ҳавони кузатиш маркази Луизиана, Огайо ва Иллинойс штатларида сув тошқини хавфи борлигидан огоҳлантирди.