АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс Берлинда Германия Ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмайер билан учрашди.

Ушбу учрашув АҚШ Давлат Котибининг Яқин Шарқ бўйлаб сафари ортидан амалга ошди ва ушбу ташриф якунлари Райс ва Штайнмайер ўртасидаги сўзлашувлар марказида бўлган. Сешанба куни Кондолиза Райснинг Саудия Арабистонига ташрифи чоғи мўтадил араб давлатлари етакчилари АҚШ президентининг Ироққа оид янги стратегиясини қўллаб қувватлаган эди.