Исроил Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Генерал Дин Халуц сешанба куни истеъфо берди.

Исроил ўтган йил ёзда Ливанда Ҳизбулло жанггариларига қарши олиб борган амалиётлар тугаши ортидан кўпчилик Халутц истеъфосини талаб қила бошлаган эди. Исроил икки ҳарбийси Ҳизбуллоҳ жанггарилари тарафидан гаровга олинганидан сўнг бу амалиётларни бошлаб юборган, аммо, Ҳизбуллоҳни йўқ қилиш ва ўз ҳарбийларини озод этишнинг уддасидан чиқа олмаган эди.