Болгариянинг икки қамоқхонасида юзлаб махбус Европа Иттифоқи талаблари асосида янги амнистия қонуни қабул қилиниши ва қамоқхона шароитлари яхшиланишини талаб этиб, очлик эълон қилди.

Болгария Адлия вазирлиги мамлакатнинг амнистия тўғрисидаги қонунини қайта кўриб чиқилиши ва қамоқхоналарда махбуслар сони кўплиги билан боғлиқ муаммо ҳал этилиши ҳақида ваъдалар бериб келади. Халқаро кузатувчиларга кўра, Болгариядаги қамоқхоналарнинг кўпчилиги 19 асрда қурилган ва у ердаги ахвол ҳозирги замон талабларига жавоб бермайди.