Озарбайжонда давлат тўнтариши амалга оширишни режалаган гуруҳ фош этилган.

Бу ҳақда мамлакат милллий хавфсизлик вазирлиги вакили маълум қилди. Унга кўра, якшанба куни ҳуқуқ тартибот органлари ўтказган махсус амалиёт чоғи 17 киши тўхтатилиб, улардан тўрт нафари хисбга олинган. улар давлат тўнтариши уринишида айбланмоқда. Аммо уларнинг исми ва фуқаролиги билдирилмаган.